Ўзбекистонда акциз солиғини таркибида шакар бўлган барча газсиз ичимликлар, жумладан, ширин чойлар, мева шарбатлари ва компотларга ҳам жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ширинлаштирувчи ва хушбўйлаштирувчиси бўлган бошқа газли ичимликлар учун ставкани камайтириш таклиф этилмоқда.
1 апрелдан таркибида шакар бўлган газланган ичимликлар литри учун 500 сўм, энергетик ичимликлар учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади. Аввалроқ ичимлик ишлаб чиқарувчилар уларнинг инвестицион режаларига таъсир қилувчи бу чора олдиндан муҳокама қилинмаганига эътироз билдирганди.
Қонунчилик палатаси депутатлари давлат бюджети лойиҳасини кўриш жараёнида энергетик ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгилашни таклиф этишди.
Депутат Олтиной Маъмирова Ўзбекистонда энергетик ичимликлар учун алоҳида акциз солиғини жорий этишни таклиф қилди. У 1 апрелдан ширин газланган ичимликлар учун таклиф қилинган литри учун 500 сўм акциз солиғидан 10 баравар юқори бўлади. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров унинг таклифини маъқуллади.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда 21 ёшгача бўлган шахсларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланиши ҳақидаги қонун кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси яқин кунларда Сенатга юборилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг